09:25 / 02.03.2023
206

Хитойда қуввати бир ярим ойга етадиган смартфон чиқарилди

Хитойда қуввати бир ярим ойга етадиган смартфон чиқарилди

Хитойнинг Fossibot бренди зарбага чидамли ва 10600 мА·с сиғимли катта батареяга эга бўлган F101 смартфонини тақдим этди. Бу ҳақда Gizchina портали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Fossibot ёш бренд бўлиб, унинг дебют смартфони айнан F101 модели ҳисобланади. Қурилма 5,45 дюймли HD+ экран, 24 мегапикселли асосий камера, 5 мегапикселли қўшимча датчик ва 0,3 мегапикселли сенсор билан жиҳозланган. Олд томонда 8 мегапикселли селфи камераси мавжуд.

Смартфон MediaTek Helio А22 арзон чипи, 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотирага эга.

Шу билан бирга, Fossibot F101 да асосий урғу 10600 мА·с сиғимли аккумуляторга қаратилган бўлиб, бу смартфонга 44 кун давомида кутиш режимида ишлаш имконини беради. Бундай катта батареяни 18 ватт «зарядка» билан қувватлантириш тавсия этилади.

Бундан ташқари, смартфонга 3,5 Вт қувватга эга катта динамик ўрнатилган бўлиб, корпус IP68, IP69 ва ҳарбий MIL-STD-810G стандартларига мувофиқ сув ва чангдан ҳам ҳимояланган.

Биринчи Fossibot смартфони 140 доллар (тахминан 1,6 млн сўм) нархда сотувга чиққан.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда қуввати бир ярим ойга етадиган смартфон чиқарилди