iPhone 15даги ўзгаришлар: титанли корпус, кўпфункционалли янгича тугма ва USB-C

2 дақиқа ўқиш180
iPhone 15даги ўзгаришлар: титанли корпус, кўпфункционалли янгича тугма ва USB-C
iPhone 14 Pro. Фото: Justin Sullivan / Getty Images

Тақдимот маросими сентябр ойида бўлиб ўтадиган янги iPhone смартфонлари серияси янги тугма, каттароқ ўлчамдаги экран, яхшиланган камера ва процессор бўлади. Бу ҳақда Bloomberg нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Агентлик тарқатган маълумотларга кўра, стандарт iPhone 15 моделида илк бор Dynamic Island — фронтал камера учун қўшимча функционалларга эга кесим пайдо бўлади. Pro ва Pro Max сериялари дисплейлари LIPO технологиялари бўйича тайёрланади ва шу туфайли экран ҳошияси 0,7 мм.га юпқалашади ва унинг кенглиги бор-йўғи 1,5 мм бўлади.

iPhone Pro’нинг дизайни ҳам ўзгаради: корпус рамаси титан қоришмасидан тайёрланади, орқа панели эса хиралаштирилган шишадан. Телефоннинг ички қурилмаси ҳам ўзгартирилади, бу эса уни таъмирлашни осонлаштиради, деб ёзади Bloomberg.

iPhone 15 базавий моделида илк бор одатий Lightning туйнуги ўрнида Android смартфонлариники каби USB-C В порти пайдо бўлади. Бу сим орқали маълумот узатиш тезлигини оширади, бироқ фойдаланувчилар учун қўшимча харажатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади агентлик.

iPhone 15 смартфонларининг процессори ҳам ўзгаради — қурилмага iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max’да ўтган йили фойдаланилган A16 чипи ўрнатилади. Ўз навбатида, Pro-моделлар янги, 3 нанометрли процессорга эга бўлади.

Бундан ташқари, iPhone 15 ва 15 Pro камералари ҳам жузъий тарзда ўзгартирилади. Гап, хусусан, 15 Pro Max телефонларидаги янги объективлар ва оптик яқинлаштиришнинг кенгайтирилган диапазони ҳақида бормоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Apple янги серияда шунингдек овозни кучайтирувчи ва пасайтирувчи тугмалар, овозсиз режимга ўтказиш тугмасини ҳам янги, вибрацияланувчи тугмаларга алмаштиришни режалаштирган эди. Бироқ ишлаб чиқишдаги мураккабликлар туфайли бу янгиликни кейинроққа қолдирган. Янги iPhone’да овозсиз режимга ўтказиш тугмаси ўрнида дастурланувчи Action Button тугмаси жорий этилмоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, тугмадаги функцияни меню орқали ўзгартириш мумкин, масалан камерани ёки фонарни ёқишга.

Янги iPhone’ларнинг нархи АҚШдан ташқарида ўтган йилги моделларга нисбатан баландроқ бўлади. АҚШда титанли корпус ва янги камералар туфайли Pro-моделлар нархи ошиши мумкин. Масалан, ўтган йили титандан тайёрланган Apple Watch нархи зангламайдиган пўлатдан тайёрланган смарт соатларга нисбатан 100 долларга қимматроқ қилиб белгиланганди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?