Хитойнинг Xiaomi компанияси глобал бозор учун мўлжалланган Redmi Note 13 смартфонлар оиласини тақдим этди. Бу қаторга асосий Redmi Note 13 ва Redmi Note 13 5G, шунингдек, Redmi Note 13 Pro, Redmi Note 13 Pro 5G ва Redmi Note 13 Pro+ 5G версиялари кирди.
Redmi Note 13 ва Redmi Note 13 5G мос равишда Qualcomm Snapdragon 685 ва MediaTek Dimensity 6080 чипларини олди, улар 6 ёки 8 Gb оператив хотира ва 128 ёки 256 Gb ички хотира билан бирлаштирилган, иккинчисини хотира карталари орқали 1 Tb гача ошириш мумкин. Иккала смартфон ҳам бир хил 6,6 дюймли OLED, Full HD+ режимли ва 120 ГГц янгиланиш тезлигига эга экран билан таъминланган.
Қурилмалар 16 мегапикселли олд камерага, шунингдек, 108 мегапикселли асосий объективга, 8 мегапикселли ултра кенг бурчакли объективга ва 2 мегапикселли макро объективга эга. 5000 мА•с батарея 33 Вт қувватга эга. Шунингдек, IP54 стандарти бўйича чанг ва намликдан ҳимояланган.
Redmi Note 13 Pro, Redmi Note 13 Pro 5G ва Redmi Note 13 Pro+ 5G ҳам асосан чипларда фарқланади - янги маҳсулотлар MediaTek Helio G99, Qualcomm Snapdragon 7s Gen 2 ва MediaTek Dimensity 7200 Ultra процессорлари, 8 ёки 12 Gb оператив хотира, 256 ёки 512 Gb ички хотира билан бирлаштирилган. Смартфонлар бир хил 6,6 дюймли AMOLED экранларни, шунингдек, 5000 мА•с батарея (Note 13 Pro) ва 67 Вт қувватга эга 5100 мА•с аккумуляторни (Note 13 Pro 5G) ва Note 13 Pro+ 5G учун 120 Вт қувватга эга 5000 мА•с батареяни олди. Барча қурилмаларда 16 мегапикселли олд камера, 200 мегапикселли асосий линза, 8 мегапикселли ултра кенг бурчакли ва 2 мегапикселли макро линзалар мавжуд. Redmi Note 13 Pro ва Redmi Note 13 Pro 5G чанг ва намликдан IP54 ҳимоясига эга, Redmi Note 13 Pro+ 5G эса IP68 стандартига мувофиқ ҳимояланган.
Смартфонлар бозорга хусусий MIUI қобиғига эга Android операцион тизими билан киради, бироқ кейинчалик бир қатор моделлар янги Xiaomi HyperOS операцион тизимини олади. Янги қурилмаларнинг нархи Redmi Note 13 асосий модели учун 180 доллардан бошланади, Redmi Note 13 Pro+ 5G флагмани эса камида 400 доллар туради.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг