Фото: Hi-tech.mail.ru
I Build Stuff YouTube канали муаллифи ноодатий соябон ихтиро қилди. Унинг тутқичи йўқлигини ва фойдаланувчининг ортидан учишини кўриш мумкин.
Учар соябонни ясаш учун блогерга оддий соябон, парвозни бошқариш қурилмаси, GPS модули, пайвандлаш учун мослама, металл трубалар, мотор ва масофадан бошқариш пульти керак бўлган.
Блогер дрон корпусини 3D-принтерда чоп этиб, тайёр соябон корпусига моторни жойлаштирган. Натижада пульт ёрдамида бошқариладиган квадрокоптер соябон тайёр бўлган.
Фото: Hi-tech.mail.ru
Тақдим этилган прототип фақат одамнинг буйруғи билан учади. Соябон фойдаланувчини ўзи мустақил равишда назорат қила олмайди, лекин муҳандис аллақачон иккинчи версияни тайёрлашни бошлаб юборган. Унда фойдаланувчининг бошини кузатиб турадиган ва соябонни аниқ бошқарадиган махсус сенсорлар бўлади.
Блогер ҳозирча мўъжизавий қурилмани ясаш учун қанча пул сарфлаганини айтмаган. Агар тажрибалар яхши ўтса, блогер ўз ихтиросини краудфандинг платформаларида тарғиб этишни мақсад қилган. Шу билан бирга, қурилма иккита муҳим камчиликка эга. Биринчиси, бундай соябонни дўконга ёки транспортга кириш учун йиғиб бўлмайди. Иккинчиси, кучли шамолга бардошлилиги номаълум. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди