date
views 6 723

Apple Pay тўлов тизими фирибгарлар ҳужумига учради

Apple Pay тўлов тизими фирибгарлар ҳужумига учради

Apple Pay тўлов тизими кредит карталари ҳақида ўғирланган маълумотлардан фойдаланиб, тўлов тизими орқали ноқонуний транзакцияларни амалга оширган фирибгарлар ҳужумига учради. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Кейинчалик қайта сотиш мақсадида амалга оширилган ноқонуний харидлардан 80 фоизи Apple дўконларида амалга оширилган.

Хакерлар тўлов тизимини бузиб ўтиришмаган. Тахмин қилинишича, улар харид учун тўловни амалга оширишда кредит картанинг ўзи бўлишини талаб қилмайдиган телефонлардан ўғирланган маълумотлардан фойдаланишган.

Apple компанияси матбуот котиби бу тизим олий даражадаги хавфсизликка эгалиги ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини юқори даражада ҳимоя қилишини таъкидлаб ўтган.

Манба: www.kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple Pay тўлов тизими фирибгарлар ҳужумига учради