
2016 йил 6 июл, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline компания мижозлари учун махсус таклиф узайтирилгани ҳақида хабар беради. “Status Gold+” ва “Status Platinum+” тариф режаларининг ҳар бир абоненти Россиядаги “Билайн” абонентларига қўнғироқ қилиш учун бепул 10 дақиқага эга бўладилар. Бир ойда умумий 300 дақиқа тақдим этилади.
Акция 2017 йилнинг 31 январ кунига қадар амал қилади. “Билайн Россия”га қўнғироқларни амалга ошириш учун дақиқалар ҳар тун келиб тушади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар