12:36 / 04.12.2024
22

Олимлар спиртдан ёнилғи оладиган мини-роботларни ихтиро қилди

Олимлар спиртдан ёнилғи оладиган мини-роботларни ихтиро қилди
Фото: Jackson K. Wilt
Ҳарвард университети муҳандислари ҳеч қандай двигател ва механизмларсиз мини сузувчи роботларни қандай яратиш мумкинлигини ўйлаб топди. Бунинг учун мутахассислар Марангони эффектини эслади — унда сирт таранглиги кичик бўлган суюқликлар таранглиги катта модда бўйлаб тез ёйилади.

Ғояни ҳаётга татбиқ этиш учун олимлар диаметри тахминан бир сантиметр бўлган думалоқ пластик шайбаларни 3D принтерда чоп этди. Ушбу шайбаларнинг ичига сузишни таъминловчи ҳаво камераси ва спирт солинган кичкина ёнилғи баки жойлаштирилди. Спирт аста-секин оқиб чиқиб, роботни олдинга ҳаракатлантирди. Спирт бежиз танланмаган: унинг сирт таранглиги кичик, жуда тез буғланади ва сувни ифлослантирмайди.

Тажриба муаллифларидан бири Жексон Уилт тушунтиришича, роботни ҳаракатлантирадиган энг муҳим омил — спиртли ичимликнинг кучли таъсири. Тажрибада ароқ бошқа ичимликлардан яхшироқ натижа берган. Таркибида спирт ниҳоятда кўп бўлган абсент ичимлиги эса энг катта таъсир ўтказди. Робот ҳаракати максимал тезликда секундига 6 сантиметрга чиқди, баъзи уринишларда эса 8,5 дақиқагача ҳаракатланишга муваффақ бўлди.

Бироқ олимлар бунинг ўзи билан чекланиб қолмади. Кейинчалик улар бир нечта ёнилғи тешикларига эга шайбаларни 3D принтердан чиқарди, бу эса янада каттароқ роботларни яратиш имконини берди.

Аввалроқ хитойлик олимлар сунъий идрок асосида автоном ишлай оладиган биринчи қутқарувчи роботни яратганди. Синовдан муваффақиятли ўтган робот дарёда доимий патрулликни бошлаган. У инсон аралашувисиз кеча-ю кундуз навбатчилик қила олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Олимлар спиртдан ёнилғи оладиган мини-роботларни ихтиро қилди