01:34 / 06.02.2025
22

AMD сервер ва сунъий интеллект бозорида Intel’дан ўзиб кетди

AMD сервер ва сунъий интеллект бозорида Intel’дан ўзиб кетди
AMD даромади сервер ва сунъий интеллект бўлимларида кескин ўсди. AMD 2024-молиявий йилининг тўртинчи чораги ва бутун йил бўйича молиявий натижаларини эълон қилди.

Чорак бўйича компания 7,66 миллиард доллар даромад олди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24% кўп. Операцион фойда 155% ўсиб, 871 миллион долларни ташкил этди, бироқ соф фойда 28% пасайиб, 482 миллион долларга тушди.

Йиллик натижаларга кўра, AMD 25,79 миллиард доллар даромад олди (+14%), операцион фойда 1,9 миллиард (+374%), соф фойда эса 1,64 миллиард (+92%) га ошди.

Компания Nvidia каби марказий маълумот марказлари (Data Center) йўналишига кўпроқ эътибор қарамоқда. Ушбу бўлим умумий йиллик даромаднинг деярли ярмини ташкил қилди ва икки баравар ўсди. Унинг операцион фойдаси эса бутун компаниянинг фойдасидан деярли икки баравар кўп бўлиб, 3,48 миллиард долларни ташкил этди.

Шунингдек, AMD сервер процессорлари ва сунъий интеллект акселераторлари бўйича чоракда 3,86 миллиард доллар даромад олди, бу эса Intel’нинг 3,4 миллиард доллар даромадидан кўпроқ. Бу эса компанияни энг муҳим бозорлардан бирида рақобатчисидан олдинга олиб чиқди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно