2025 йилнинг энг ишончли смартфонлари рейтинги

1 дақиқа ўқиш17.8K
2025 йилнинг энг ишончли смартфонлари рейтинги
AndroidInsider портали таҳририяти "сифати нархига яраша" мезони бўйича 2025 йилнинг энг ишончли смартфонлари рўйхати (топ-5)ни тузди.

1-ўрин: Samsung Galaxy S24 FE
2025 йилнинг энг ишончли смартфонлари рейтинги
Samsung Galaxy S24 FE
Рўйхат етакчиси Samsung Galaxy S24 FE бўлди. У флагманларга нисбатан арзон, аммо сифати улардан қолишмайди. Смартфон:

- Кучли аккумулятор;
- Сувдан ҳимоя;
- Ёрқин AMOLED-дисплей;
- One UI етти йилгача янгиланиши кафолатига эга.

Ягона камчилик сифатида Exynos процессори кўрсатилди, лекин бенчмарк тестларида у яхши натижалар қайд этган.

2-ўрин: OnePlus Nord 4
2025 йилнинг энг ишончли смартфонлари рейтинги
OnePlus Nord 4
OnePlus Nord 4 смартфони кучли Snapdragon 7 Plus Gen 3 процессорида ишлайди ва қуйидаги афзалликларга эга:

- 100 Вт тезкор қувватлаш;
- Металл корпус;
- OxygenOS 4 қобиғи.

Камчилиги – камераси ўртамиёна эканлиги.

3-ўрин: iQOO Neo 10 5G
2025 йилнинг энг ишончли смартфонлари рейтинги
iQOO Neo 10 5G
iQOO Neo 10 5G кучли учликни ёпиб берди. Бу смартфон асосан ўйинлар учун мослаштирилган:

- 6100 мАс аккумулятор;
- 120 Вт тезкор қувватлаш;
- Snapdragon 8 Plus Gen 3 процессори;
- 144 Гц янгиланиш суръатига эга экран;
- OriginOS 5 қобиғи.

4-ўрин: iPhone 15 Plus
2025 йилнинг энг ишончли смартфонлари рейтинги
iPhone 15 Plus
Apple компаниясининг iPhone 15 Plus модели ҳам ишончлилик бўйича юқори ўринни эгаллади. iOS экотизими узоқ муддатли янгиланишлар билан ажралиб туради.

5-ўрин: Oppo A60
2025 йилнинг энг ишончли смартфонлари рейтинги
Oppo A60 модели эса бу рейтингнинг бешинчи поғонасини банд этди. Смартфон иқтисодий тоифага мансуб бўлса ҳам, ишончли аккумулятор ва сифатли дисплей билан жиҳозланган.

Ушбу рейтинг 2025 йилдаги энг ишончли ва нархига яраша муносиб смартфонларни аниқлаб берди. Samsung, OnePlus, iQOO, Apple ва Oppo моделлари сифат, автономлик ва ишлаш самарадорлиги бўйича ўзини яхши намоён этди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?