Server News сайтининг Швециянинг Ericsson компанияси томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб хабар беришича, илк 5G стандартида ишлайдиган тармоқлар 2020 йилда пайдо бўлади ва 2022 йилга бориб ушбу тармоққа уланган қурилмаларнинг сони эса 550 миллионга етиши мумкин.
Ericsson Mobility Report ҳисоботида белгиланишича, 5G қоплам географияси бўйича Шимолий Америка етакчилик қилиши кутилмоқда (5G стандартидаги тармоқнинг 25 фоизи ушбу минтақа ҳисобига тўғри келиши мумкин). Иккинчи ўринда Осиё-Тинч Океани минтақаси (10%), учинчи ўринда эса Ғарбий Европа (5%) қайд қилинган.
5G технологиясида интернет узатилишининг тезлиги жорий мобил тармоқ тезлигидан бир неча юз марта тезкор бўлгани сабабли, у қурилмалардан турли мақсадларда фойдаланиш имкониятларини яратади. Жумладан, IoT (Internet of Things) соҳасининг ривожига ижобий таъсир ўтказиши таъкидланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди