Маълумки, Apple компаниясининг деярли барча қурилмалари Хитойда ишлаб чиқарилади. Аниқроғи, “Олма” қурилмалари Foxconn ва Pegatron фирмалари томонидан тайёрланади. Бироқ АҚШда президент ўзгариши муносабати билан айни пайтда бир қатор америкалик брендлар ўз маҳсулотларини тайёрлашни АҚШга кўчириш масаласини ўйлаб кўришмоқда. Бунга сабаб америкалик ишбилармонларнинг давлатга етарли миқдорда солиқ тўламаётганидир. Энг қизиғи, янги ҳукумат Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 45%лик бож жорий қилишни ҳам режалаштирган. Terabayt.uz ёзишича, шу мақсадда Apple ҳам Тайваннинг юқорида номи келган икки йирик компаниясидан iPhone’ларни АҚШда ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқишни сўраган.
Ҳозирча Тайваннинг Foxconn ва Pegatron фирмалари бу борада Apple’га ҳеч қандай жавоб бермади. Бироқ улар рози бўлган тақдирда ҳам, келажакда Apple қурилмаларининг нархи АҚШ ҳудудида тайёрлангани боис икки бараварга ошиши мумкин. Бундай ҳолат на ишлаб чиқарувчи ва на мижозга хуш келади. Воқеалар ривожини кузатамиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди