date
views 39

Вьетнам Telegram мессенжерини блоклайди

Вьетнам Telegram мессенжерини блоклайди
Вьетнам ахборот технологиялари вазирлиги телекоммуникация провайдерларига Telegram мессенжерига киришни 2025 йил 2 июнга қадар блоклаш бўйича расмий кўрсатма берди, деб хабар берди Reuters.

Бу қарор Telegram раҳбариятининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани ортидан қабул қилинди. Жумладан, компания жиноят ишлари бўйича тергов доирасида фойдаланувчилар маълумотларини тақдим этмаган.

Вьетнам полицияси маълумотларига кўра, Telegram’даги 9,6 мингта маҳаллий канал ва гуруҳларнинг 68% турли ноқонуний фаолиятлар — фирибгарлик, гиёҳванд моддалар савдоси ва ҳатто терроризмга алоқадор ҳаракатлар билан боғланган.

Ҳозирча ни Telegram, ни Вьетнам ҳукумати расман изоҳ бермаган.

Аввалроқ Латвия ҳукумати ҳам ўз ҳудудида барча русийзабон Telegram каналларини блоклаш ташаббусини кўтарган эди. Бунинг ортида мамлакатда рус тилига қарши сиёсат ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадлари тургани айтилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Вьетнам Telegram мессенжерини блоклайди