Олимлар нарвалнинг 3 метрлик “шохи” сирини очди

Арктикада яшайдиган нарвални кўпчилик «денгиз якка шохи» деб атайди. Сабаби унинг бошидан чиқиб турадиган узун тиши бор. Бу тиш баъзан 3 метргача ўсади.
Яқинда олимлар уни махсус рентген технологияси ёрдамида ўрганиб, қизиқ кашфиёт қилди. Маълум бўлишича, тишнинг ташқи қисми бир томонга, ички қисми эса қарама-қарши томонга спирал шаклида айланиб борар экан.

Олимларнинг фикрича, ана шу икки хил йўналишдаги тузилиш нарвалнинг узун тиши тўғри ва мустаҳкам ўсишига ёрдам беради.
Қизиғи, асрлар олдин одамлар бу тишни ҳақиқий якка шохнинг сеҳрли шохи деб ўйлашган. Энди эса унинг ортидаги табиий сирлар аста-секин очилмоқда.






























Изоҳлар 0
…