Олимлар инсон териси каби ўзини тиклайдиган материал яратди!

2 дақиқа ўқиш291
Олимлар инсон териси каби ўзини тиклайдиган материал яратди!
Тиббиёт ва технология соҳасида янги инқилобий кашфиёт амалга оширилди. Финляндиянинг Аалто университети ҳамда Германиянинг Байрейт университети тадқиқотчилари биргаликда инсон териси каби юпқа, эластик ва ўзини тезда тиклай оладиган инновацион гидрогелни ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Ушбу кашфиёт медицина соҳасида улкан ўзгаришларга олиб келиши кутилмоқда.

Янги материалнинг ўзига хослиги шундаки, у инсон териси каби шикастланишдан кейин тезда тикланиш хусусиятига эга. Тадқиқотчиларнинг тажрибалари кўрсатишича, ушбу гидрогел тўрт соат ичида ўзининг 90 фоиз ҳолатига қайта олади. Агар материал 24 соат мобайнида қолдирилса, тўлиқ равишда ўзининг аввалги ҳолатига қайтади. Бундай юқори тикланиш қобилияти эса яра ва жароҳатларнинг тез битиши, сунъий тери ишлаб чиқариш ва регенератив тиббиёт йўналишида янги имкониятларни яратади.

Гидрогеллар аслида кўплаб кундалик маҳсулотларда, масалан, соч парвариш воситалари, косметика маҳсулотлари ва ҳатто озиқ-овқат саноатида ҳам учрайди. Аммо илгари инсон териси каби мураккаб тузилмали ва юқори даражада тикланиш қобилиятига эга материални яратиш олимлар учун жуда катта муаммо бўлиб келган.

Инсон териси табиатнинг энг ажойиб ва мураккаб тузилмаларидан бири саналади. У мустаҳкам, эгилувчан ва шикастдан сўнг тезда қайта тикланадиган хусусиятларга эга. Олимлар бир неча йиллардан буён ана шундай хусусиятларни бирлаштирган сунъий материалларни ишлаб чиқишга ҳаракат қилишган. Аммо бу орзулар эндиликда ҳақиқатга айланди. Фин ва немис олимлари яратган инновацион гидрогел инсон терисининг барча муҳим хусусиятларини тўлиқ ўз ичига олади.

Бу янги материални яратиш учун тадқиқотчилар махсус нанотехнология усулидан фойдаланган. Гидрогел таркибига ўта юпқа, лойсимон структурадаги нановарақалар киритилган. Оддий гидрогеллар, одатда, юмшоқ ва эгилувчан бўлади, аммо ушбу инновацион материалнинг таркибидаги полимерлар нановарақалар орасида зич жойлашиб, гидрогелга юқори даражада мустаҳкамлик ва тикланиш қобилиятини беради.

Ушбу кашфиёт ҳақида илмий мақола 7 март куни нуфузли Natural Materials журналида чоп этилди. Мутахассисларнинг айтишича, бу кашфиёт нафақат тиббиётда, балки косметология, дерматология ва сунъий органлар яратиш каби соҳаларда ҳам янги саҳифа очади. Янги гидрогел жарроҳликдан кейинги жароҳатларни тез тиклашда ёрдам беради ва куйган терини қайта тиклашда фойдаланиладиган сунъий териларнинг ҳам ривожланишига сабаб бўлади.

Шунингдек, ушбу инновацион технология келажакда нафақат яраларни тез битирувчи воситалар сифатида, балки робототехника ва сунъий интеллект соҳаларида сунъий «ақлли терилар» яратиш учун ҳам катта истиқболга эга. Тадқиқотчилар эндиликда бу кашфиётни кенг кўламдаги тиббий маҳсулотларга айлантириш устида иш олиб боришмоқда. Бу материал инсоният ҳаёти ва соғлиғи учун янги даврни бошлаб бериши мумкин.

Фото: News18
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?