date
views 115

Qualcomm 18 ядроли Snapdragon X2 Elite чипсетини синамоқда

Qualcomm 18 ядроли Snapdragon X2 Elite чипсетини синамоқда
Qualcomm компанияси 18 та ядродан иборат бўлган янги Snapdragon X2 Elite чипсетини фаол равишда синамоқда, деб Роланд Квандт Bluesky платформасида маълум қилди, деб Rozetked.me хабар берди.

Маълумотларга кўра, SC8480XP индекси остида синовдан ўтаётган ушбу чип Windows тизимидаги юқори даражали ARM-ноутбуклар учун мўлжалланган.

Квандт таъкидлашича, чипсетнинг энг кучли конфигурацияси 18 ядро ва 64 ГБ оператив хотирага эга бўлади. Шунингдек, чип SiP (System-in-Package) технологиясида яратилади — бу барча асосий компонентлар, жумладан, хотира, бир корпусда жойлаштирилади. Бундай ёндашув Apple Watch каби қурилмаларда қўлланилиб, кейинчалик фойдаланувчи томонидан янгилаш имконини бермайди.

Чипнинг расман тақдим этилиши 23 сентябр куни Snapdragon Summit тадбири доирасида бўлиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Qualcomm 18 ядроли Snapdragon X2 Elite чипсетини синамоқда