Qualcomm Snapdragon К процессори Intel N250 дан сезиларли даражада устун чиқди

Qualcomm Snapdragon К процессори Intel N250 дан Geekbench тестида бир оқимли режимда 44 фоизга, кўп оқимли режимда эса 24 фоизга тезроқ натижа кўрсатди, энергия самарадорлиги бўйича эса икки баробар устунликка эга бўлди. Янги микросхема саккизта Крё ядроси, 3 ГГс гача частота ва 16 GB гача LPDDR5, LPDDR5X ҳамда LPDDR4X тезкор хотирани қўллаб-қувватлайди. Snapdragon К Wi-Fi 6E, Bluetooth 6.0 ва UFS 3.
Qualcomm компанияси энг ҳамёнбоп ноутбукларга мўлжалланган янги Snapdragon К процессори ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этди. ixbt.com маълумотига кўра, гарчи дастлаб бу турдаги қурилмалар учун 300 долларлик нарх эълон қилинган бўлса-да, бозордаги илк моделлар бироз қимматроқ баҳоланмоқда. Шунга қарамай, янги микросхема ўзининг техник имкониятлари билан бюджет сегментидаги рақобатчилардан яққол устунлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Компания вакиллари янги СоК (кристалдаги тизим) саккизта Крё процессор ядросига эга эканлигини тасдиқлашди. Гарчи уларнинг аниқ тури ошкор этилмаган бўлса-да, тарқалган миш-мишларга кўра, бу ерда эскироқ Кортех-A78 ва A55 ядроларидан фойдаланилган. Мутахассисларнинг фикрича, Snapdragon К аслида 2021 йилда чиқарилган Snapdragon 778G чипига жуда ўхшаш бўлган Snapdragon QCS6490 платформасининг қайта номланган версиясидир.
Техник хусусиятлар ва имкониятлар
Тақдим этилган расмий маълумотларга кўра, янги процессор ядроларининг максимал частотаси 3 ГГс гача етади. Шунингдек, қурилма 2 МБ ҳажмга эга умумий кеш-хотира билан жиҳозланган. Оператив хотира борасида эса LPDDR5, LPDDR5X ҳамда LPDDR4X форматларини 16 GB гача қўллаб-қувватлаш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, замонавий симсиз алоқа стандартлари, жумладан Wi-Fi 6E ва Bluetooth 6.0, шунингдек UFS 3.1 хотира турлари киритилган.Унумдорликни баҳолашда Qualcomm ўзининг янги чипини Intel N250 процессори билан солиштирди. Intel N250 Intel 7 технологик жараёни асосида яратилган бўлиб, гарчи у линиядаги энг сўнгги ечим бўлмаса-да, техник жиҳатдан Snapdragon 778G билан деярли бир даврга тегишли ҳисобланади.
Унумдорлик ва самарадорлик солиштируви
Қиёсий тест натижаларига кўра, Qualcomm чипи энергия самарадорлиги бўйича икки баробар устунликни кўрсатган. Бу кўп жиҳатдан замонавийроқ технологик жараён қўллангани билан изоҳланади. Geekbench тестида Snapdragon К бир оқимли режимда Intel N250 дан 44 фоизга, кўп оқимли режимда эса 24 фоизга тезроқ эканини намоён этди.Маълумот учун, Intel N250 ушбу бенчмаркда бир оқимли режимда тахминан 2800 балл тўплайди. Таққослаш учун, QCS6490 платформаси ҳам 3000 балл атрофида натижа кўрсатиши Qualcomm келтирган маълумотларнинг ҳаққониятини тасдиқлайди. Cinebench синовларида эса янги чип устунлиги нақ 67 фоизга етиши вада қилинмоқда.
Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, таққослашлар асосан тўрт ядроли ва Hypeр-Треадинг технологиясидан маҳрум бўлган техник жиҳатдан эскирган Intel процессорига нисбатан олиб борилмоқда. Шунга қарамай, янги Snapdragon К бюджет тоифасидаги ноутбуклар бозорида жиддий рақобат қилишга тайёр эканини кўрсатмоқда.






























Изоҳлар 0
…