
iPhone смартфонлари ҳозирда фирибгарлик ва киберҳужумлардан энг яхши ҳимояланган мобил қурилмалардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда “Kaspersky лабораторияси” мутахассиси Михаил Гербер РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Apple компаниясининг iOS операцион тизими турли хил зарарли дастурлардан юқори даражада ҳимояланган. Яъни, зарарли иловалар бу тизим орқали смартфон ичидаги шахсий маълумотларга осонлик билан кириш имконига эга эмас. Шунинг учун ҳам Android қурилмаларига нисбатан iPhone фойдаланувчилари бундай таҳдидларга камроқ дуч келишади.
Шу билан бирга, Гербер айрим эҳтиёжларга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Унга кўра, ҳатто Apple’нинг расмий App Store дўконида ҳам баъзан сохта ёки зарарли иловалар учраб туриши мумкин. Бу эса ҳар қандай платформада эҳтиёткорликни талаб қилади.
Муттахассис фойдаланувчиларга текширилмаган иловаларни юклаб олмаслик, шарҳлар ва рейтингларга эътибор бериш ҳамда смартфонларини мунтазам янгилаб боришни тавсия қилди.
Бугунги кунда киберхавфсизлик ҳар бир фойдаланувчи учун долзарб масалага айланган. Шу сабабли, ишончли платформа танлаш ва ундан тўғри фойдаланиш нафақат маълумотлар хавфсизлиги, балки шахсий тинчликни ҳам таъминлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг