
Apple Watch фойдаланувчилари учун кутилган янгилик амалга ошди – Google ўзининг машҳур Тақвим иловасини энди “ақлли соат” платформасига ҳам мослаштирди. Ушбу янгилик технология ишқибозлари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда, деб хабар берди apple.com.
Google компанияси Apple Watch учун тайёрлаган ушбу Тақвим иловаси уларнинг соат платформасидаги тўртинчи тўлиқ дастуридир. Илгари Gmail, Google News ва Google Keep каби хизматлар соатда ишга туширилган бўлса, энди улар сафига расмий тақвим ҳам қўшилди.
Илова орқали фойдаланувчи ҳафталик режаларини, учрашувларни ва топшириқларни тўғридан-тўғри соат дисплейида кўра олади. Юқори ўнг бурчакда жорий кун ва бошқа саналар акс этган рўйхат жойлашган. Ҳар бир воқеа ёки вазифа алоҳида рангли карточка кўринишида тақдим этилади. Унда вазифанинг номи, бошланиш вақти ва жойлашуви ёритиб берилади.

Бир маротаба экранга босиш орқали сиз танланган вазифа ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз. Аммо шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Apple Watch’да тўғридан-тўғри янги учрашув ёки топшириқ яратиш имкони ҳозирча мавжуд эмас. Илова, асосан, кузатув ва маълумот олиш учун мўлжалланган.
Google Тақвим дастурини App Store орқали юклаб олишингиз мумкин. У Apple Watch’нинг барча моделлари билан уйғун ишлайди ва iPhone’даги Google ҳисобингиз билан автоматик синхронлашади.

Технология дунёсидаги бу каби янгиликлар, албатта, кундалик ҳаётда вақтни бошқаришда янада кўпроқ қулайлик яратиши мумкин. Google томонидан тақдим этилган ушбу ёндашув эса, умуман олганда, Apple экотизимидаги фойдаланувчилар учун янгича имкониятлар эшигини очади.
Энди рақамли режаларингиз соатингизда ҳам бўлади – қараш керак, босиш керак, ўқиш керак! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар