Nokia афсонавий N сериясини қайта тиклаши мумкин

  • 11 февраль 2017, 11:24
  • 5 362
  • Технология
  • Nokia афсонавий N сериясини қайта тиклаши мумкин

    Nokia қурилмаларини бозорда олға суриш билан шуғулланувчи HMD Global компанияси N сериясидаги қурилмаларни ишлаб чиқаришни қайта бошламоқчи, деб ёзади «Дарё». Хитойнинг Baidu ресурси таъкидлашича, уларни Барселонада 26 февралда бўлиб ўтадиган MWC 2017 кўргазмасида намойиш этишлари мумкин.

    2011 йилда компания Nokia N9 смартфонини, 2015 йилда эса Nokia N1 планшетини чиқарганди. Microsoft билан олди-сотдидан кейин Nokia 2016 йил охиригача ўз бренди остида смартфонлар чиқариш ҳуқуқига эга бўлмагани туфайли, N сериясини қайта тиклашга бошқа ҳаракат қилинмаган эди.

    Энди эса янги Nokia N қурилмалари чиқарилишини билвосита тасдиқловчи тасвир тарқалди. Ушбу қурилмалардан камида биттаси Qualcomm Snapdragon 6хх процессори базасида ишлайди, демак, бу ўрта ёки юқори сегмент девайси бўлади. Компания жами 500 мингтачага N сериясидаги қурилмаларни етказиб бермоқчи.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Nokia афсонавий N сериясини қайта тиклаши мумкин