DRAM хотира нархлари икки баробар қимматлашиши кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш212
DRAM хотира нархлари икки баробар қимматлашиши кутилмоқда

Жаҳон бозорида DRAM хотира чиплари нархининг кескин ошиши кутилмоқда. Саноат экспертларининг прогнозларига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида хотира нархлари 100 фоиздан кўпроққа қимматлашади. Самсунг, SK Ҳйних ва Мисрон каби етакчи ишлаб чиқарувчилар таъминотни чеклаш орқали нархларни сунъий равишда юқори ушлаб туришибди. Нанйа Течнологй раҳбари Ли Пей Иннинг сўзларига кўра, бу ҳолат узоқ вақт давом этади ва бозор 2028 йилнинг иккинчи ярмигача барқарорлашмайди. Бу ҳақда rozetked.me хабар беради.

Ушбу инқироз AI технологияларига бўлган талабнинг кескин ортиши билан боғлиқ. Ишлаб чиқарувчилар эндиликда анъанавий йиллик шартномалардан воз кечиб, мижозларни қисқа муддатли, яъни чораклик ёки ойлик келишувларга ўтишга мажбур қилмоқда. Бу эса технология компаниялари учун катта молиявий қийинчиликларни келтириб чиқаради.

Вазиятдан чиқиш йўлини излаётган Аппле компанияси аллақачон муқобил вариантларни кўриб чиқмоқда. Хусусан, гигант компания Самсунг ва бошқа йирик етказиб берувчиларга қарамликни камайтириш мақсадида Хитой ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини синовдан ўтказмоқда. Келажакда иПҳоне 18 ва янги МасБоок моделларида айнан шу муқобил чиплардан фойдаланилиши мумкин. Мутахассислар ушбу танқислик технология оламида янги тартиб ўрнатилишига ва нархларнинг узоқ муддат юқори даражада қолишига сабаб бўлишини таъкидлашмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?