Huawei сунъий интеллект чиплари бозорида халқаро режалардан воз кечди

Хитойнинг технология гиганти Huawei ўзининг сунъий интеллект (СИ) йўналишидаги процессорларини халқаро бозорга тўлақонли олиб чиқиш режасидан воз кечди. ixbt.com маълумотига кўра, бунга асосий сабаб сифатида ички бозордаги ўта юқори талабни қондириш имкони мавжуд эмаслиги кўрсатилмоқда, чунки мавжуд қувватлар фақат маҳаллий эҳтиёжларни қоплашга зўрға етмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Сўнгги йилларда компания нафақат смартфонлар савдосида, балки сунъий интеллект учун мўлжалланган махсус чипларни ишлаб чиқишда ҳам улкан муваффақиятларга эришди. Бироқ юзага келган тақчиллик муаммоси бевосита Huawei маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи асосий ҳамкор — СМИК компаниясининг имкониятлари билан боғлиқ. Ички бозордаги талабнинг ниҳоятда катталиги сабабли томонлар бошқа мамлакатлар бозорига чиқиб ресурсларни сочишдан маъно кўрмаяпти.
Ascend линияси ва ички бозор устуворлиги
Ҳозирги кунда Huawei ўзининг Ascend процессорлари қаторини такомиллаштириш устида жадал иш олиб бормоқда. Хусусан, компания яқин келажакда боз чиқарилиши кутилаётган Ascend 960 моделлари устида ишни якунлаётган бўлса-да, келгуси авлодга мансуб Ascend 970 ва 980 чипларининг баъзи техник тавсифларини ҳам эълон қилиб улгурди.Гарчи кенг кўламли халқаро экспансион жараёни тўхтатилган бўлса-да, мутахассислар таъкидлашича, Huawei айрим танланган чет эллик мижозларга ўз маҳсулотларининг минимал қисмини етказиб беришда давом этмоқда. Бироқ компания ушбу етказиб бериш жараёнларининг тафсилотлари ва ҳажмини сир сақламоқда ҳамда буни расмий халқаро бозорга чиқиш сифатида баҳоламаяпти.






























Изоҳлар 0
…