date

YouTube Россияда VPN орқали кўрилаётган видеоларга чеклов қўймоқда

YouTube Россияда VPN орқали кўрилаётган видеоларга чеклов қўймоқда

YouTube платформаси Россиядаги VPN хизматларидан фойдаланаётган фойдаланувчилар учун айрим видеоларни кўришни чеклашни бошлади. Баъзи ҳолатларда янги нашрлар бўлимида видеолар кўринмаяпти ёки экранда YouTube энг мос контентни таклиф қилиши учун VPN ёки проксини ўчириш сўралган огоҳлантириш пайдо бўлмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Соҳа экспертларининг сўзларига кўра, ушбу чекловлар биринчи навбатда минтақавий ҳуқуқларга боғланган контентларга, хусусан, спорт трансляциялари ва телепремераларга тааллуқлидир. Бунга Формула-1 пойгалари, Олимпиада ўйинлари ва лицензия назорати қатъий бўлган бошқа эксклюзив тадбирлар мисол бўла олади.

Мутахассислар YouTube бу орқали глобал блокировка эмас, балки ҳудудий муаллифлик ҳуқуқларига риоя этилишини кучайтираётганини таъкидламоқда. Тизим фойдаланувчининг ИП-манзили, аккаунт рўйхатдан ўтган мамлакат, тўлов маълумотлари ва VPN белгиларини таҳлил қилиши мумкин.

Шу билан бирга, Россиянинг VK Видео хизмати секин интернет шароитида ишлаш самарадорлигини оширганини маълум қилди. Компания маълумотларига кўра, видеоларнинг юкланиш тезлиги 60 фоизга ошган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » YouTube Россияда VPN орқали кўрилаётган видеоларга чеклов қўймоқда