27 майдан "Samsung" ва "Intel" компютерлари импорти расман тақиқланади

Россия Саноат ва савдо вазирлиги параллель импорт қоидаларини қайта кўриб чиқди. Эндиликда йирик жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг компютерлари, хотира қурилмалари ва бутловчи қисмлари рўйхатдан чиқарилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янгиланган рўйхатга "Acer", "Asus", "HP", "Intel", "Samsung", "Тошиба", "Адата" каби кўплаб машҳур брендлар киритилган. Ушбу янги чекловлар 27 майдан кучга киради.
Бозор иштирокчиларининг огоҳлантиришича, бу ўзгаришлар барчага таъсир қилади. Оддий фойдаланувчилардан тортиб алоқа операторларигача бўлган қатламда тақчиллик ва нархларнинг ўсиши кузатилиши мумкин.
Вазирлик вакиллари ушбу қарор бозор ҳолатини таҳлил қилиш асосида қабул қилинганини таъкидлади. Параллель импорт механизми 2026 йилгача узайтирилган бўлса-да, маҳаллий муқобиллар пайдо бўлганда айрим товарлар рўйхатдан чиқарилиши давом этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!