date

Россия параллель импорт рўйхатидан йирик компьютер брендларини чиқарди

Россия параллель импорт рўйхатидан йирик компьютер брендларини чиқарди

Россия Саноат ва савдо вазирлиги (Минпромторг) параллель импорт рўйхатига киритилган ўзгаришларга изоҳ берди. Вазирлик рўйхатнинг қисқариши мамлакат ички бозорида компьютер ва бутловчи қисмлар тақчиллигига олиб келмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги ҳужжат 2025 йил 26 ноябрда тасдиқланган бўлиб, олти ойдан сўнг, яъни 2026 йил 27 майдан кучга киради. Унга кўра, "Acer", "Asus", "Фужитсу", "HP", "Ҳитачи", "IBM", "Intel", "Кингстон", "Samsung" ва "Тошиба" каби брендларнинг компьютер, ноутбук ва серверлари параллель импорт механизмидан чиқарилади.

Вазирлик вакилларининг фикрича, ушбу қарор чакана савдода техникалар ассортиментини камайтирмайди. Аксинча, бу қадам маҳаллий радиоэлектроника маҳсулотларига бўлган талабни ошириши кутилмоқда.

Шунингдек, бу ўзгариш Россия электроника саноатини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россия параллель импорт рўйхатидан йирик компьютер брендларини чиқарди