Uber томонидан қўллаб-қувватланадиган Лиме компанияси ИПОга чиқмоқда

1 дақиқа ўқиш168
Uber томонидан қўллаб-қувватланадиган Лиме компанияси ИПОга чиқмоқда

Uber сармояси билан ривожланаётган электр велосипед ва скутерлар ижараси хизмати — Лиме компанияси оммавий акциялар савдосига (ИПО) чиқиш учун ҳужжатларни топширди. Неутрон Ҳолдингс Инк. номи остида фаолият юритувчи компания узоқ вақтдан буён фонд бозорига киришни режалаштириб келаётган эди. Бош директор Вайне Тингнинг сўзларига кўра, компания ўзининг молиявий кўрсаткичлари ва ўсиш суръатлари билан оммавий бозорга тайёр. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компания Насдақ биржасида "ЛИМЕ" белгиси остида рўйхатдан ўтишни ният қилган. АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига тақдим этилган ҳисоботга кўра, Лиме даромадлари барқарор ўсиб бормоқда. Хусусан, 2025-йилда компания 886,7 миллион доллар даромад кўрган. Гарчи соф фойда ҳали қайд этилмаган бўлса-да, компаниянинг эркин пул оқими 2025-йилда 104 миллион долларни ташкил этиб, сезиларли даражада яхшиланган.

2017-йилда ташкил этилган Лиме компанияси Uber билан яқин ҳамкорлик алоқаларига эга. 2020-йилда Uber компаниянинг 170 миллион долларлик инвестиция босқичига етакчилик қилган эди. Ушбу келишув доирасида Лиме Uber'нинг Жумп бўлинмасини ўз таркибига қўшиб олган. Бугунги кунда Лиме хизматлари 29 мамлакатнинг 230 та шаҳрида мавжуд.

Лиме ва Uber ўртасидаги ҳамкорлик компания ривожланишида муҳим омил бўлиб қолмоқда. Фойдаланувчилар Лиме скутерлари ва велосипедларини тўғридан-тўғри Uber иловаси орқали ижарага олишлари мумкин. SEК ҳужжатларига кўра, ўтган йили Лиме умумий даромадининг қарийб 14,3 фоизи айнан Uber билан бўлган ҳамкорлик ҳиссасига тўғри келган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?