Ядровий энергетика стартапи Деэп Фиссион яна бир бор биржага чиқмоқда

Техно1 дақиқа ўқиш224
Ядровий энергетика стартапи Деэп Фиссион яна бир бор биржага чиқмоқда

Ядровий энергетика соҳасидаги Деэп Фиссион стартапи сунъий интеллект маълумотлар марказларини қувватлантириш учун ерости реакторларини қуриш мақсадида оммавий акциядорлик жамиятига айланишини эълон қилди. Бироқ бу янгилик кўпчиликда саволлар туғдирмоқда, чунки компания ўтган йилнинг сентябрь ойида ҳам Сурфсиде Акқуиситион қобиқ компанияси билан бирлашиш орқали биржага чиққанини маълум қилган эди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ўшанда Деэп Фиссион ҳар бир акциясини 3 доллардан сотиб, 30 миллион доллар жалб қилганини айтган бўлса-да, амалда унинг акциялари биржада савдо қилинмаган. Эндиликда компания Насдақ биржасида анъанавий ИПО ўтказишни режалаштирмоқда ва ҳар бир акция учун 24 доллардан 26 долларгача нарх белгилаб, жами 157 миллион доллар йиғишни кўзламоқда. Бу эса компания қийматини 1,66 миллиард долларга етказиши мумкин.

Компаниянинг молиявий ҳолати ва режалари борасида ҳам ноаниқликлар мавжуд. SEКга тақдим этилган янги С-1 ҳисоботига кўра, биринчи реакторни ишга тушириш муддатлари кечикмоқда. Аввалроқ 2026-йил июльигача ядровий занжир реакциясини ўз-ўзини таъминлаш даражасига етказиш вада қилинган бўлса, эндиликда аниқ муддатлар кўрсатилмаган.

Деэп Фиссион молиявий жиҳатдан жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Март ойи ҳолатига кўра, компания дефицити 56,2 миллион доллардан 88,1 миллион долларгача ўсган. Агар ушбу ИПО муваффақиятли якунланмаса, стартап яқин 12 ой ичида маблағсиз қолиши ва фаолиятини тўхтатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?