Ойнинг Жанубий қутб — Эйткен ҳавзаси қандай пайдо бўлгани аниқланди

1 дақиқа ўқиш191
Ойнинг Жанубий қутб — Эйткен ҳавзаси қандай пайдо бўлгани аниқланди

Астрономлар Ойнинг энг йирик ва сирли кратери ҳисобланган Жанубий қутб — Эйткен (Соутҳ Поле–Аиткен) ҳавзасининг келиб чиқиш сирларини очишга яқинлашдилар. Диаметри 2500 километрдан ортиқ бўлган ушбу улкан ҳудуд Қуёш тизимидаги энг қадимий космик тўқнашув изларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Пардю университети олими Шигеру Вакита бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи уч ўлчамли моделлаштириш ёрдамида ушбу кратер диаметри 260 километр бўлган астероид зарбаси натижасида ҳосил бўлганини аниқладилар. Ҳисоб-китобларга кўра, тош ва темир аралашмасидан иборат бўлган астероид Ой юзасига 30 даража бурчак остида ва сониясига 13 километр тезликда урилган.

Ушбу кучли зарба Ой қобиғи остида яширинган мантия қатламларини сиртга чиқариб ташлаган бўлиши мумкин. Бу моддалар Ойнинг ички тузилишини тушуниш ва унинг қадимий тарихини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.

NASAнинг Артемис дастури ушбу ҳудудни ўрганишда ҳал қилувчи рол ўйнаши кутилмоқда. Агар режалаштирилган миссиялар муваффақиятли амалга ошса, 2028-йилга бориб астронавтлар Ойнинг жанубий қутбидан ноёб жинс намуналарини Ерга олиб келишлари мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?