
12 декабрда ТЧК коворкинг-марказида “Microsoft Developer Camp” номи остида ўзбек дастурчиларининг учрашуви ташкиллаштирилади, Бу ҳақда «ictnews.uz»га асосланиб «kun.uz» хабар бермоқда.
Учрашув “Microsoft” платформасидаги кўплаб қурилмалар учун иловалар яратишга бағишланади.
Учрашув дастури 3 қисмдан иборат: “Microsoft” платформасидаги кўплаб қурилмалар учун иловалар яратиш (17:00-18:00), Мобил иловалар учун булут бэкенд яратиш ва ундан фойдаланиш (18:00-19:00), Кўп платформали иловалар яратишда икки хил ёндашувларни амалга ошириш (19:00-20:00).
“Microsoft Developer Camp” давомида қатнашчилар эркин, бемалол муҳитда бошқа дастурчилардан дастурий таъминот яратишдаги янгиликлар ҳақида кўп нарсани эшитишлари, янги қурилмалар ва иловаларни ёзиш усуллари ва янги иловаларни яратиб, мавжудларини янгилаш ҳақида билиб олишлари мумкин.
Учрашув залига кириш бепул, лекин залдаги ўринлар миқдори чекланган.
Фото: ictnews.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар