Хитойда оптика буму: оптик толалар ва трансиверлар экспорти кескин ошди

2026-йилнинг биринчи чорагида Хитойдан оптик толали кабеллар ва оптик модуллар (трансиверлар) экспорти сезиларли даражада ўсди. Кўплаб ишлаб чиқарувчи компаниялар 2028-йилгача бўлган буюртмалар портфелини шакллантириб бўлишди. Maxсус оптик маҳсулотлар нархи бир йил ичида ўн баробарга ошганига қарамай, талаб таклифдан юқорилигича қолмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ишлаб чиқариш қувватларидаги чекловлар туфайли буюртмалар ҳажми ўтган йилга нисбатан тўрт баробар ошган бўлса-да, ҳақиқий етказиб бериш ҳажми атиги икки баробарга ўсди. Мижозлар ишлаб чиқариш линияларини банд қилиш учун олдиндан тўловларни амалга оширишга мажбур бўлмоқдалар.
Электр сигналларини ёруғлик импульсларига айлантириб берувчи оптик модуллар экспорти ҳам барқарор ўсмоқда. Жорий йилнинг дастлабки уч ойида ушбу маҳсулотлар экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кўпайди. Айниқса, Ухан шаҳрида ишлаб чиқарилган 1,6Т оптик модули халқаро бозорда энг харидоргир маҳсулотга айланди.
Бугунги кунда Хитой компаниялари оптик модуллар бўйича жаҳон бозорининг 70 фоизидан ортиғини, оптик тола бозорининг эса 60 фоизини назорат қилмоқда. Хитойлик ишлаб чиқарувчилар нафақат бозор улушини сақлаб қолмоқда, балки ўз технологияларини глобал миқёсда жорий этишни жадаллаштирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!