ASML раҳбари: Хитойга тақиқлар Huawei ривожланишини кучайтиради

1 дақиқа ўқиш158
ASML раҳбари: Хитойга тақиқлар Huawei ривожланишини кучайтиради
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • ASML раҳбари Кристоф Фуке фикрича, Хитойга қўйилган экспорт чекловлари Huawei каби компанияларни ўз технологияларини жадал ривожлантиришга ундайди.
  • ЭУВ-сканнер каби мураккаб қурилмаларнинг муқобилини топиш қийин бўлса-да, Хитой корхоналари мавжуд ускуналарни ўзгартириб, жараёнларни оптималлаштириб, 7 нанометрли чипларни ишлаб чиқаришда давом этмоқда.

Европанинг яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи ускуналар етказиб берувчиси бўлган ASML компанияси раҳбари Кристоф Фукенинг таъкидлашича, Хитойга нисбатан жорий этилаётган экспорт чекловлари кутилганининг аксича натижа бериши мумкин. Финансиал Times нашри хабар қилишича, чекловлар хорижий технологияларга қарамликни камайтириш ўрнига, аксинча, Huawei бошчилигидаги Хитой компанияларини ўз технологияларини жадал ривожлантиришга ундамоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мутахассисларнинг фикрича, ЭУВ-сканнер каби мураккаб қурилмаларни яратиш ва унинг муқобилини топиш осон вазифа эмас. Хусусан, ушбу тизимлар 100 мингдан ортиқ бутловчи қисмларни ўз ичига олиб, уларни тайёрлашда дунё бўйлаб 200 та асосий ҳамда 2 000 га яқин компания иштирок этади. Улар орасида оптика ишлаб чиқарувчи Зеисс, лазер етказиб берувчи Трумпф ва юқори аниқликдаги қисмларни тақдим этувчи ВДЛ каби гигантлар борлиги сабабли ҳам тўлақонли муқобил инфратузилмани шакллантириш мураккаблигича қолмоқда.

Хитойнинг технологик мослашуви

Ҳозирги кунда Хитой корхоналари ва Huawei компанияси замонавий ЭУВ-ускуналаридан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилинган. Қолаверса, эсроқ турдаги ДУВ-тизимларини етказиб бериш ҳам тобора қийинлашиб бормоқда. Шунга қарамай, Хитой ишлаб чиқарувчилари ушбу тўсиқларни четлаб ўтиш учун мавжуд ускуналарни ўзгартириш, жараёнларни оптималлаштириш ва қўшимча литография амалиётларини бажариш орқали мослашмоқда.

Мавжуд ДУВ-қурилмалардан фойдаланган ҳолда Хитой фабрикалари 7 нанометрли классдаги чипларни муваффақиятли ишлаб чиқаришда давом этмоқда. Бу эса мамлакатнинг технологик салоҳияти тобора ортиб бораётганини кўрсатади. Ҳозирда АҚШ расмийлари ASML компаниясининг Хитойга қолган сўнгги таъминот йўналишларига ҳам қўшимча чекловлар жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Мазкур вазиятда асосий масала фақатгина Хитойнинг мавжуд хорижий ускунани нусхалаши ёки такрорлаши эмас, балки бу каби кескин экспорт чекловлари мамлакатда ўзининг мустақил ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш жараёнини қанчалик тезлаштиришида қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?