Россияда дунёдаги илк космик микроскоп яратилди

Москвадаги «Технополис Москва» махсус иқтисодий зонасида дунёда биринчи бўлган «СММ-2000С» сунъий йўлдош сканерловчи зонд микроскопи тақдим этилди. Мазкур қурилма космик юкламаларга чидамлилиги, кам энергия сарфлаши ва очиқ космос шароитида барқарор ишлаши билан ажралиб туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
«Proтон» заводи муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган ушбу микроскоп 2023-йил июн ойида «Нанозонд-1» сунъий йўлдоши таркибида орбитага чиқарилган эди. Қурилма ёрдамида олинган илмий маълумотлар аллақачон нуфузли журналларда чоп этилиб, космик муҳитни ўрганишда муҳим ҳисса қўшмоқда.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, айрим материаллар қуёш нурлари таъсирида қисман «ўз-ўзини тиклаш» хусусиятига эга. Бу келажакда орбитада камроқ эскирадиган ва узоқроқ хизмат қиладиган космик кемаларни лойиҳалаш имконини беради.
Шунингдек, қуёш шамоли таъсирида ташқи қопламанинг емирилиши аввал тахмин қилинганидан секинроқ кечиши аниқланди. Бу эса сунъий йўлдошлар конструкциясини енгиллаштириш ва фойдали юк ҳажмини ошириш учун янги имкониятлар яратади. Бундан ташқари, қурилма космик чангнинг келиб чиқиш сабабларини тушунтиришга ҳам ёрдам берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!