Фигма ўзининг дизайн платформасига сунъий интеллект агентини қўшди

Охирги ойларда Фигма компанияси OpenAI ва Anthropic билан ҳамкорлик ўрнатиб, фойдаланувчиларга дизайн дастури билан бирга Claude Коде ва Кодех каби кодлаш муҳитларидан фойдаланиш имкониятини яратган эди. Эндиликда компания ўзининг ҳамкорликдаги канвасида ишлайдиган янги сунъий интеллект агентини тақдим этди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Фигма маълумотларига кўра, фойдаланувчилар оддий матнли буйруқлар ёрдамида янги дизайнлар яратиш, мавжудларини таҳрирлаш ёки дизайн вариантларини автоматик генерация қилиш каби вазифаларни бажариши мумкин. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида турли вазифалар билан шуғулланувчи бир нечта агентларни ишга тушириш имконияти ҳам мавжуд.
Компания ушбу AI ёрдамчиси дизайн контексти ва элементларини яхши тушунишини таъкидламоқда, чунки у айнан дизайн соҳасига мослаштирилган AI моделлари асосида ишлайди. Фигма бош дизайн директори Лоредана Крисаннинг сўзларига кўра, жамоалар энди зерикарли ва такрорланувчи ишларга вақт сарфламасдан, ғояларни визуаллаштириш ва концептларни такомиллаштиришга кўпроқ эътибор қаратишлари мумкин.
Янги агент дастлаб Фигма Десигн платформасида ишга туширилади ва келажакда компаниянинг бошқа маҳсулотларига ҳам татбиқ этилади. Фигма вақт ўтиши билан ўз иловаларида дизайн ва кодни бир-бирига янада яқинлаштиришни мақсад қилган. Канва ва Adobe каби рақобатчиларнинг босимига қарамай, компания молиявий жиҳатдан ўсишда давом этмоқда.
Сунъий интеллект дизайнерлар ишини эгаллаб олиши ҳақидаги хавотирларга қарамай, Фигма 2026-йилнинг биринчи чорагида 333,4 миллион доллар даромад кўрганини маълум қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46 фоизга кўпдир. Компания ўтган йили Веавй воситасини сотиб олган ва ўз маҳсулотларига янги тасвир таҳрирлаш функцияларини қўшган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!