Онлайн реклама ва эълон жойлаштириш хизматлари бозорида OLX расман устун платформа сифатида тан олинди

Рақобат қўмитаси онлайн реклама ва эълон жойлаштириш хизматлари бозорида OLX платформаси устун мавқега эга эканини эътироф этди.
Қўмитанинг тегишли буйруғига асосан, "OLX Classifieds" МЧЖ ХК рақамли платформа оператори сифатида устун мавқега эга деб топилган.
Маълум қилинишича, OLX фаолиятида рақобат қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида мажбурий тартибда монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади.
Шунингдек, компания фаолияти бўйича тегишли тартибда доимий мониторинг олиб борилиши белгиланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг