Алеш Свобода Dragon кемаси учувчиси бўлади: Чехия илк бор ХКСга астронавт юборади

Чехия ўз тарихида илк бор Халқаро космик станцияга (ХКС) миллий астронавтини юборишга тайёргарлик кўрмоқда. Мамлакат бош вазири Петр Фиала маълум қилишича, тайёргарлик жараёнлари муваффақиятли якунланса, ҳарбий учувчи Алеш Свобода ушбу миссия иштирокчисига айланади. Парвоз 2027-йилнинг иккинчи ярмига режалаштирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Лойиҳа Европа космик агентлиги ва ХКСга тижорий миссияларни ташкил этиш билан шуғулланувчи Васт компанияси ўртасидаги келишув туфайли амалга ошмоқда. Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, бундай лойиҳада иштирок этиш Чехия илмий ташкилотлари, университетлари ва технологик компаниялари учун янги имкониятлар эшигини очади.
Ушбу космик экспедиция, авваламбор, чех олимлари ва тадқиқотчиларига саноат, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа муҳим соҳаларда қўлланиладиган технологияларни ишлаб чиқишда қатнашиш имконини беради. Бу Чехиянинг замонавий ва энг ривожланган лойиҳаларнинг бир қисми бўла олишини намойиш этади.
Дастлабки маълумотларга кўра, Алеш Свобода Falcon 9 ракетаси ёрдамида орбитага чиқариладиган SpaceX Dragon космик кемасини бошқаради. Экипаж таркиби тўрт кишидан иборат бўлади. Ҳозирда франциялик астронавт Томас Песқует миссия командири этиб тайинлангани тасдиқланган.





























Изоҳлар 0
…