8000 мАс батарея ва ИП65: Realme П4Р 5G ҳамёнбоп смартфони тақдим этилди

Realme компанияси ўзининг янги Realme П4Р 5G смартфонини расман намойиш этди. Қурилма ҳамёнбоп нарх сегментига мансуб бўлса-да, ўзининг юқори автономлик кўрсаткичи ва мустаҳкам ҳимояси билан ажралиб туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Смартфон 6,8 дюймли ИПС дисплей билан жиҳозланган бўлиб, у ҲД+ рухсатини ва 144 Hz янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Экраннинг энг юқори ёрқинлиги 1200 нитга етади, бу эса қуёшли кунда ҳам маълумотларни бемалол ўқиш имконини беради. Қурилма унумдорлиги учун MediaTek Dimensity 6300 чипсети масъул этиб белгиланган.
Янги моделнинг асосий ўзига хослиги унинг 8000 мАс сиғимли улкан аккумуляторидир. Смартфон 45 ваттли тезкор қувватлаш технологиясига эга. Шунингдек, қурилма корпуси ИП65 стандарти бўйича чанг ва сув сачрашидан ҳимояланган. Камера борасида 50 мегапикселли асосий сенсор ва 8 мегапикселли селфи-камера таклиф этилади.
Realme П4Р 5G уч хил хотира конфигурациясида сотувга чиқади: 4/128 GB, 6/128 GB ва 6/256 GB. Энг кичик моделнинг нархи 200 доллардан бошланади, бироқ сотувларнинг илк босқичида барча версиялар учун 20 доллар чегирма амал қилади. Смартфон ён томонлама бармоқ изи сканери, Wi-Fi 5, Bluetooth 5.3 ва USB-C порти билан таъминланган.





























Изоҳлар 0
…