iPhone фойдаланувчилари учун кутилмаган совға: iOS 27 тизимида АирДроп тезлиги кескин ошди

iPhone фойдаланувчилари учун кутилмаган совға: iOS 27 тизимида АирДроп тезлиги кескин ошди
Қисқача

Блогер Тим Скофилд iOS 27 бета-версиясидаги янгиланган АирДроп функсиясининг маълумот узатиш тезлигини амалда синовдан ўтказди. Тажриба давомида ҳажми 3,5 GB бўлган 7 дақиқа 30 сонияли видео файл ҳар иккала қурилма iOS 27 бошқарувида бўлганда 41 сонияда узатилди. Олинган натижалар янги тизимда маълумот узатиш тезлиги тахминан 69 фоизга ошганини кўрсатди ва бу Apple вада қилган 80 фоиздан бироз пастроқ бўлди.

Блогер Тим Скофилд iOS 27 бета-версиясидаги янгиланган АирДроп функциясини синовдан ўтказди. Apple ўз тақдимотида маълумот узатиш тезлиги iOS 26 билан солиштирганда 80 фоизгача ошишини вада қилган эди. Блогер ушбу баёнотни амалда текшириб кўришга қарор қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тажриба учун давомийлиги 7 дақиқа 30 сония, ҳажми эса 3,5 GB бўлган видео файл танлаб олинди. Файлни iOS 27 ўрнатилган қурилмадан iOS 26 тизимидаги смартфонга узатиш учун 2 дақиқа 11 сония вақт сарфланди. Бироқ, ҳар иккала қурилма ҳам iOS 27 бошқарувида бўлганда, бу жараён бор-йўғи 41 сония давом этди.

Олинган натижалар шуни кўрсатадики, янги тизимда маълумот узатиш тезлиги тахминан 69 фоизга ошган. Бу кўрсаткич компания вада қилган 80 фоиздан бироз пастроқ бўлса-да, кундалик фойдаланишда сезиларли даражада тезроқ эканлиги яққол кўриниб турибди.

Шуни таъкидлаш керакки, якуний натижалар уланиш шароитлари, қурилмалар орасидаги масофа ва тизимнинг конкрет версиясига қараб ўзгариши мумкин. Катта эҳтимол билан, Apple iOS 27 нинг финал релизигача АирДроп функциясини янада оптималлаштиради ва кўрсаткичларни эълон қилинган даражага етказади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар