Red Magic 2К аниқликдаги ва 185 Hz частотали илк смартфонни тайёрламоқда

Nubia брендига тегишли Red Magic линиясининг навбатдаги авлоди ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Инсайдерларнинг хабар беришича, компания бозорга мутлақо янги авлод экранига эга смартфонни чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Digital Chat Station инсайдерининг маълумотларига кўра, янги қурилманинг дисплей аниқлиги 2К форматида бўлади. Энг асосийси, ушбу экран 185 Hz янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлаши билан ажралиб туради. Бу кўрсаткич смартфонлар бозорида рекорд натижа бўлиши кутилмоқда.
Ҳозирги вақтга қадар смартфонлардаги 2К аниқликдаги ОЛEД-панеллар одатда максимал 144 Hz янгиланиш частотасига эга эди. Red Magic янги технологияси билан ўйин смартфонлари сегментида янги стандартни ўрнатишни мақсад қилган.
Маълумот учун, Digital Chat Station аввалроқ Xiaomi 15 ва Xiaomi 15 Pro смартфонларининг хусусиятларини аниқ башорат қилган эди. Шунингдек, у Realme GT 7 Pro Samsung экранига эга бўлиши ва Dimensity 9400 чипи Snapdragon 8 Элите платформасидан олдинроқ чиқиши ҳақидаги хабарларни биринчилардан бўлиб тарқатган.





























Изоҳлар 0
…