Орбитадаги “ахлат”ни ютувчи робот яратилди

АҚШда орбитадаги космик чиқиндиларни йиғиш учун REACCH номли робот ишлаб чиқилди. Саккизоёққа ўхшаш ушбу қурилма махсус эгилувчан манипуляторлари ёрдамида ишдан чиққан сунъий йўлдошлар ва бошқа космик чиқиндиларни ушлай олади.
Робот чиқиндиларни Ер атмосферасининг зич қатламларига йўналтиради. Натижада улар атмосферага кириш жараёнида ёниб кетади ва орбитадаги хавфли объектлар сони камаяди. Бу эса фаол сунъий йўлдошлар ҳамда келажакдаги космик миссиялар хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.
REACCH прототипи 2024 йилдан буён Халқаро космик станцияда синовдан ўтказилмоқда. Мутахассислар Ер орбитасида миллионлаб майда ва минглаб йирик космик чиқиндилар мавжудлигини қайд этиб, роботни 2027 йилдан амалий миссияларда қўллашни режалаштирмоқда. Бу технология коинотдаги чиқиндилар муаммосига қарши курашда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.






























Изоҳлар 0
…