Facebook аудиторияси 1,94 млрд кишига етди

1 дақиқа ўқиш6.7K
Facebook аудиторияси 1,94 млрд кишига етди
Facebook ижтимоий тармоғининг дунё бўйлаб фойдаланувчилари сони 1,94 миллиард кишига етди. Бу ҳақда компаниянинг жорий йил биринчи квартали учун эълон қилинган корпоратив ҳисоботида маълум қилинди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2017 йилнинг 31 март ҳолатига кўра ижтимоий тармоқдан бир ойда камида бир марта бўлса ҳам фойдаланадиганлар сони 1,94 миллиард кишини ташкил қилмоқда. 2016 йилнинг биринчи кварталида Фасэбоок фойдаланувчилари сони 1,65 миллиард киши эди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бир йилда 17 фоизга ошди.

Facebook ижтимоий тармоғига ҳар куни 1,28 миллиард киши киради. Олдинги йилга нисбатан ушбу кўрсаткич 18 фоиз ўсди. Ўшанда бундай фойдаланувчилар 1,09 миллиард киши эди.

Facebook'нинг биринчи чорак якунига кўра даромади 8,03 миллиард, соф фойда эса 3,06 миллиардни ташкил қилди. Ҳар икки кўрсаткич таҳлилчилар кутаётган натижани яхшилади ва 2016 йилга нисбатан яхшироқ бўлди. 2016 йил биринчи чорагида Фасэбоок 5,38 миллиард даромад ва 1,73 миллиард соф фойда кўрганди.

Facebook 2004 йил 4 февральда Марк Сукерберг ва унинг Гарвард университетидаги уч курсдоши томонидан яратилган. Ҳозирги кунда Facebook дунёдаги энг етакчи ижтимоий тармоқлардан бири саналади. Марк Сукерберг бугунги кунга қадар компания раҳбари бўлиб келмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?