SpaceXAI сунъий интеллект лойиҳалари учун дунёдаги энг йирик сув тозалаш иншоотини қуради

2 дақиқа ўқиш124
SpaceXAI сунъий интеллект лойиҳалари учун дунёдаги энг йирик сув тозалаш иншоотини қуради
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Илон Маск бошқарувидаги SpaceXAI компанияси АҚШнинг Мемфис шаҳрида сунъий интеллект лойиҳалари ва маълумотлар марказлари эҳтиёжини қондирадиган дунёдаги энг йирик оқова сувларни қайта ишлаш иншоотини қуришини маълум қилди.
  • Қарийб 80 миллион долларга баҳоланаётган ушбу обект суткасига 49,2 миллион литргача оқова сувни қайта ишлаш имкониятига эга бўлиб, тозаланган сувнинг бир қисми Мемфис шаҳар инфратузилмасига қайтарилади.

Илон Маск бошқарувидаги SpaceXAI компанияси Мемфис шаҳрида (АҚШ) тўхтаб қолган улкан инфратузилма лойиҳасини қайта тиклашини маълум қилди. Дунёдаги энг йирик оқова сувларни қайта ишлаш иншооти сунъий интеллект лойиҳалари ва маълумотлар марказлари (дата-центрлар) эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 80 миллион долларга баҳоланмоқда. Дастлаб 2025-йилнинг феврал ойида эълон қилинган ушбу станция ўз туридаги энг йирик сув тозалаш объекти ҳисобланади. Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади компаниянинг юқори қувватли ҳисоблаш марказларини узлуксиз сув билан таъминлаш ва маҳаллий сув қатламларига тушадиган юкламани камайтиришдан иборат.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур объект суткасига 49,2 миллион литргача оқова сувни қайта ишлаш имкониятига эга бўлади. Энг аҳамиятлиси, тозаланган сувнинг бир қисми Мемфис шаҳрининг шаҳар инфратузилмасига қайтарилади. Бу эса минтақадаги умумий сув таъминоти тизимига бўлган босимни сезиларли даражада юмшатишга ёрдам беради.

Қурилишнинг тўхтатилиши ва янги стратегия

Иншоот қурилиши 2025-йилнинг сентябрь ойида бошланган эди, бироқ орадан кўп ўтмай, яни ўша йилнинг апрелида ишлар вақтинча музлатиб қўйилди. Бунга компания ичидаги ресурсларнинг қайта тақсимланиши ва эҳтимолий IPO (акцияларни оммавий жойлаштириш) жараёнига тайёргарлик кўрилиши сабаб бўлган. Ўша даврда асосий эътибор дата-центрларнинг ҳисоблаш қувватларини кенгайтиришга қаратилди.

Бироқ 2026-йилнинг февралига келиб, компания раҳбарияти ўз стратегиясини қайта кўриб чиқди ва асосий инфратузилма объектларини якунлашга эътибор қаратишини билдирди. Мемфис шаҳри мери ва коммунал хизматлар вакиллари билан ўтказилган музокаралардан сўнг, қурилишни давом эттириш бўйича якуний қарорга келинди.

Режага кўра, асосий ишлар 2027-йилнинг биринчи чорагида қайта тикланиши керак. Аммо компания раҳбари Илон Маскнинг таъкидлашича, жараёнлар кутилганидан тезроқ, яни 2026-йилнинг тўртинчи чорагидаёқ бошланиб кетиши мумкин.

SpaceX ва xAI бирлашуви

Ушбу лойиҳа SpaceX компаниясининг таркибий ўзгаришлари фонида амалга оширилмоқда. Гап шундаки, 2026-йилнинг феврал ойида SpaceX ўзининг сунъий интеллект билан шуғулланувчи xAI стартапини тўлиқ сотиб олди. Натижада xAI мустақил компания сифатида тугатилиб, SpaceXAI бренди остида SpaceX таркибидаги махсус сунъий интеллект бўлинмасига айлантирилди.

Сунъий интеллект технологияларининг жадал ривожланиши ва йирик нейротармоқларни ўқитиш жуда катта ҳажмдаги энергия ҳамда совутиш тизимлари учун сув ресурсларини талаб этади. SpaceXAI томонидан қурилаётган ушбу улкан тозалаш иншооти нафақат технологик гигантнинг экологик масъулиятини намойиш этади, балки келажакда AI инфратузилмасини барқарор ривожлантиришда муҳим намуна бўлиб хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?