Samsung Galaxy S25+ қувватлаш вақтида ёниб кетди

Хитойда Samsung Galaxy S25+ смартфони 31-июл куни тунги вақтда қувват олаётганида портлаб, ёниб кетди, бироқ ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмади. Қурилма 5-август куни Жанубий Кореядаги Samsung сервис марказига юборилган ва 12-август куни компания ёнғинни аввалги йиқилиш оқибатида аккумуляторда юзага келган яширин шикаст билан изоҳлаган.
Хитойда Samsung Galaxy S25+ флагман смартфонининг тунги вақтда қувват олаётганида ёниб кетиши жамоатчилик эътиборини тортди ва фойдаланувчилар хавфсизлиги масаласини яна бир бор кун тартибига қўйди. Ушбу жиддий ҳодиса технология оламида катта муҳокамаларга сабаб бўлди, чунки сўнгги вақтларда жанубий кореялик ишлаб чиқарувчининг энг сўнгги авлод қурилмалари билан боғлиқ бундай ҳолатлар бир неча бор кузатилган эди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ixbt.com маълумотига кўра, фавқулодда ҳодиса 31-июль куни содир бўлган. Тунги пайт тармоққа уланган ҳолда қолган смартфондан қаттиқ овоздаги портлаш эшитилиб, хонани тутун ҳиди қоплаган. Оиланинг ҳушёрлиги ва тезкор ҳаракати туфайли ёнғинни ўз кучлари билан ўчиришга муваффақиялишилган, бахтга кўра, ҳеч ким жароҳат олмаган. Бироқ гаджет бутунлай яроқсиз ҳолатга келган.
Текширув натижалари ва компания позицияси
Жабрланган қурилма 5-август куни Жанубий Кореядаги Samsung сервис марказига экспертиза учун юборилган. Oraдан бир ҳафта ўтиб, 12-август куни компания мутахассислари ўз хулосаларини тақдим этишган. Samsung расмий баёнотида смартфон аввалроқ тушиб кетгани ва бунинг натижасида аккумуляторда яширин шикаст ҳосил бўлганини даъво қилган.Компания версиясига кўра, айнан шу механик шикастланиш электр тармоғига уланганда ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган. Шу сабабли, ҳодиса эҳтиётсизлик натижаси сифатида малакаланган ва ишлаб чиқарувчи жабрланувчига ҳар қандай компенсация тўлашдан қатъий бош тортган.
Томонлар ўртасидаги зиддият ва аввалги муаммолар
Бироқ қурилма эгаси компаниянинг хулосалари билан қатъиян келишмаган. Унинг фикрича, орқа панел ва корпусдаги шикастлар аккумулятор портлаши ва ёнғин вақтида ҳосил бўлган, аксинча, йиқилиш оқибати эмас. Шунингдек, истеъмолчи Samsung вакилларидан батафсил экспертиза ҳисоботи ва рад этиш сабабларини асословчи ҳужжатларни талаб қилган, бироқ компания бу маълумотларни тақдим этишни истамаган.Мутахассислар таъкидлашича, бу турдаги носозликлар илк бор кузатилмаётгани хавотирлидир. Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, бунгача ҳам Galaxy S25 серияли смартфонлар билан боғлиқ шундай хавфли ҳолатлар қайд этилган:
- 2025-йил октабр ойида Galaxy S25+ ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди;
- 2026-йил январ ойида яна бир шундай S25+ модели билан муаммо юзага келган;
- 2026-йил май ойида эса Galaxy S25 FE смартфонида ҳам шунга ўхшаш ёнғин кузатилган.






























Изоҳлар 0
…