Ҳиндистон машҳур тўлов тизими УПИ учун янги бизнес моделини жорий қилмоқда

Ҳиндистон ҳукумати УПИ рақамли тўловлар тармоғининг молиявий моделини ўзгартиришга қаратилган қонун лойиҳасини тақдим етди. Ташаббус 2020-йилдан буён амал қилаётган савдогарлар учун нол ставкали режимни қайта кўриб чиқиш ва айрим комиссияларни жорий етиш имконини беради. УПИ июл ойида 23,66 миллиард транзаксияни қайта ишлаб, уларнинг умумий қиймати 29,88 триллион рупийга етган.
Ҳиндистон ҳукумати оммабоп Унифиед Paymeнтс Интерфасе (УПИ) рақамли тўловлар тармоғининг молиявий моделини тубдан ўзгартиришга қаратилган қонун лойиҳасини тақдим этди. Ушбу ташаббус мамлакатда 2020-йилдан буён амал қилиб келаётган ва савдогарлардан комиссия ундирилмаслигини кўзда тутувчи нол ставкали режимни қайта кўриб чиқиш учун ҳуқуқий асос яратиши мумкин. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Натионал Paymeнтс Корпоратион оф Индиа маълумотига кўра, УПИ тизими жорий йилнинг июль ойининг ўзида рекорд даражадаги 23,66 миллиард транзакцияни қайта ишлаган. Уларнинг умумий қиймати эса 29,88 триллион рупийни (тахминан 313,4 миллиард доллар) ташкил этган. Тизимнинг бундай мисли кўрилмаган ўсиши унинг инфратузилмасига юкламани кескин ошириб юборди.
Молиявий барқарорлик ва янги имкониятлар
Ҳиндистонда савдогарлар учун тўловларни бепул қилиш сиёсати халқ орасида тезкор оммалашишни таъминлаш мақсадида 2020-йил январ ойида жорий этилган эди. Бироқ, шундан буён тизим фаолияти асосан давлат субсидиялари ва рағбатлантиришлари эвазига молиялаштириб келинаётганди. Охирги йилларда молия вазирлиги, марказий банк ва хусусий тўлов компаниялари ўртасида тез ўсиб бораётган тармоқни молиялаштириш борасида қизғин баҳслар давом этаётганди.Пине Лабс финтеч-компанияси бош директори Амриш Рау Х ижтимоий тармоғида мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, тармоқни кенгайтириш ва хавфсизликни таъминлаш учун банклар ҳамда стартаплар доимий инвестицияларга муҳтожлигини таъкидлади. Унинг фикрича, жисмоний шахслар ўртасидаги ўтказмалар бепул қолган ҳолда, тадбиркорлардан айрим комиссиялар ундирилиши тизимни янада барқарор қилади.
Бозор ва таҳлилчиларнинг прогнозлари
Ҳозирча янги қонун лойиҳаси бевосита савдо тўловларини мажбурий жорий этмайди ёки қайси транзакциялар қамраб олинишини аниқ белгилаб бермайди. Ушбу тафсилотлар кейинчалик босқичма-босқич аниқлаштирилиши кўзда тутилган. Шунга қарамай, экспертлар буни Ҳиндистон тўловлар индустрияси учун муҳим даромад манбаининг бошланиши сифатида баҳоламоқда.Экономик Times нашрининг хабар беришича, расмийлар ҳар қандай савдо комиссияларини барча учун эмас, балки фақат йирик савдогарлар доирасида чеклаш масаласини кўриб чиқмоқда. Жеффериес таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, юқори қийматли УПИ транзакцияларига кичик фоиздаги тўловлар киритилса, бу 2028-йилги молиявий йилга бориб йиллик даромадни қўшимча равишда 50 миллиарддан 100 миллиард рупийгача ошириши мумкин.






























Изоҳлар 0
…