Техас штати янги маълумотлар марказлари қурилишини тўхтатди

Техас губернатори Грег Абботт янги маълумотлар маркази лойиҳаларини ПУКТ ва ЕРКОТ томонидан қатъий текширишни жорий етди. Қарор електр тармоғига тушаётган кескин юклама ва уланишни кутаётган лойиҳалар қуввати январ ойидаги 233 гигаваттдан 474 гигаваттгача ошгани билан боғлиқ. Мазкур сўровларнинг қарийб 90 фоизини маълумотлар марказлари ташкил етади, улар електр енергияси нархининг ошишига ҳам сабаб бўлмоқда.
АҚШнинг Техас штати маълумотлар марказларини қуриш учун энг жозибали ҳудудлардан бири бўлишдан тўхташи мумкин, чунки маҳаллий ҳокимият энергетика тизимини ҳимоя қилиш мақсадида қатъий чораларга қўл урди. ixbt.com маълумотига кўра, губернатор Грег Абботт барча янги маълумотлар маркази лойиҳалари Техас Жамоат хўжалиги комиссияси (ПУКТ) ҳамда штат электр тармоғи оператори (ЭРКОТ) томонидан қатъий текширувдан ўтказилишини эълон қилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Электр тармоғидаги кескин юкламалар
Сўнгги йилларда технология компаниялари ва дастурчилар АҚШ бўйлаб маълумотлар марказларини жойлаштириш учун қулай ҳудудларни фаол изламоқда. Техас ўзининг юмшоқ қоидалари ва етарли энергия захиралари билан фақат Вирджиниядан кейин иккинчи ўринни эгаллаб, гигант марказлар учун марказга айланган эди. Шу билан бирга, Google ва Microsoft каби етакчи компаниялар табиий газ, шамол ҳамда қуёш энергетикаси имкониятларидан фойдаланиш мақсадида ушбу ҳудудга интилиб келмоқда.Бироқ тармоққа уланиш навбатлари мисли кўрилмаган даражада ўсди. Жорий йилнинг январ ойида ЭРКОТ тармоғига уланишни кутаётган лойиҳалар қуввати 233 гигаваттни ташкил этган бўлса, олти ойдан камроқ вақт ичида бу кўрсаткич икки мартадан зиёд кўпайди. Ҳозирда ЭРКОТ 474 гигаваттлик янги уланиш сўровларини кузатиб бормоқда ва уларнинг қарийб 90 фоизини айнан маълумотлар марказлари ташкил этади.
Audiт ва қўйиладиган талаблар
Мутахассисларнинг фикрича, ушбу лойиҳаларнинг аксарияти ҳозирча фақат қоғоздаги таклифлар холос. Шунга қарамай, агар уларнинг ҳатто кичик бир қисми амалга оширилса ҳам, бу Техас электр тармоғини бутунлай издан чиқариши мумкин. Ҳозирги уланиш навбатлари ЭРКОТнинг энг юқори умумий истеъмол талабидан беш баравар зиёддир.Маълумотлар марказлари ва криптовалюта майнинги объектлари штатда электр энергияси нархининг ошишига сабаб бўлмоқда. Губернур Грег Абботт мазкур салбий тенденциянинг олдини олиш мақсадида кескин чораларга ўтди. Аввалроқ компаниялардан ихтиёрий равишда маълумот бериш талаб қилинган ва кўпчилик бу сўровга жавоб бермаган эди, эндиликда эса мажбурий аудит жорий этилди.
Янги қоидаларга кўра, ПУКТ ва ЭРКОТ қуйидаги маълумотларни тўплаши шарт:
- Лойиҳаларнинг объект ичидаги ва ташқарисидаги электр энергиясига бўлган эҳтиёжи
- Сув ресурсларидан фойдаланиш ҳажми
- шовқинни камайтириш чоралари
- ёруғликни бошқариш тизимлари
- солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ва эгалик ҳуқуқига доир тафсилотлар






























Изоҳлар 0
…