Полша киберхавфсизлигидаги жиддий заифликлар фош этилди

2 дақиқа ўқиш113
Полша киберхавфсизлигидаги жиддий заифликлар фош этилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Полшада 10 мингдан ортиқ давлат муассасасига қарашли 250 мингга яқин веб-сайтда жиддий хавфсизлик камчиликлари аниқланиб, аеропортлар, шифохоналар ва давлат идоралари саҳифалари хавф остида қолгани маълум бўлди.
  • Тадқиқотчилар Роберт Крукзек ва Камил Сзкзуровски бу хулосаларни Лас-Вегасдаги Деф Кон халқаро конференсиясида тақдим этди.

Полшанинг иккита киберхавфсизлик мутахассиси мамлакат интернет тармоғининг потенциал киберҳужумларга қанчалик бардошлилигини ўрганиб, давлат идоралари ва инфратузилмасида кенг кўламли заифликлар мавжудлигини аниқлади. Лас-Вегасдаги Деф Кон халқаро конференциясида тақдим этилган мазкур тадқиқот натижалари мамлакатнинг муҳим тизимлари киберхавфсизлик таҳдидлари қаршисида ожиз эканини кўрсатди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

ixbt.com маълумотига кўра, тадқиқотчилар Роберт Крукзек ва Камил Сзкзуровски ўз юртининг рақамли муҳофазасини кучайтириш ва уни хавфсизроқ қилиш мақсадида Полша сегментидаги веб-ресурсларни чуқур таҳлилдан ўтказган. Текширув натижасида 10 мингдан ортиқ давлат муассасасига қарашли 250 мингга яқин веб-сайтда жиддий хавфсизлик камчиликлари борлиги аниқланган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, хавф остида қолган объектлар орасида мамлакатдаги аэропортлар, тиббиёт муассасалари — шифохоналар ва давлат идораларининг расмий саҳифалари ҳам бор. Бунга дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларнинг хавфсизлик хатоларини бартараф этишга беэътиборлиги, шунингдек, хатоларни хабар қилиш ва мукофотлаш тизимларининг етишмаслиги сабаб бўлмоқда.

Муҳим тизимлардаги очиқ эшиклар

Тадқиқот давомида баъзи хатоликларни жуда осон йўл билан суиистеъмол қилиш мумкинлиги маълум бўлди. Бироқ айрим дастурий таъминот етказиб берувчилари бундай огоҳлантиришларни жиддий қабул қилмай, уларни шунчаки ноқулайлик сифатида баҳолаган. Бу эса Полша давлат хизматларининг киберҳужумлар ва тармоқни эгаллаб олиш хавфи остида қолишига замин яратмоқда.

Мазкур тадқиқот Полша ўзининг киберҳимоясини кучайтиришга ҳаракат қилаётган вақтда эълон қилинди. Сўнгги пайтларда мамлакатнинг энергия ва сув таъминоти корхоналарига қаратилган гумон қилинаётган Россия киберҳужумлари тўлқини кузатилган эди. Ушбу ҳужумларнинг айримлари айнан заиф киберҳимоядан фойдаланган ҳолда амалга оширилгани аниқланган.

Пад КМС ва суд тизимидаги муаммолар

Крукзек ва Сзкзуровски кенг тарқалган Пад КМС контентни бошқариш тизимида бир нечта хавфли хатоликларни топган. Хусусан, улардан бири махфий сўз талаб этмайдиган очиқ тизим орқали 300 дан ортиқ давлат веб-сайтларига эркин кириш имконини берган. Дастурчилар ушбу дастурий таъминотни қўллаб-қувватлаш муддати тугагани важидан янгиланишларни чиқармаган.

Яна бир аниқланган заифлик туфайли тадқиқотчилар Полша суд тизимининг учдан икки қисмига, яни тахминан 245 та суд идорасининг веб-сайтларига кириш ҳуқуқига эга бўлишган. Мутахассислар ўз топилмаларини тегишли расмий каналлар орқали ҳукуматга тақдим этишган. Уларнинг фикрича, қилинган меҳнатлар ўз самарасини бериб, мамлакат киберхавфсизлиги бироз бўлса-да мустаҳкамланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?