Биткоин курси илк бор 5000 доллардан ошди

1 дақиқа ўқиш5.4K
Биткоин курси илк бор 5000 доллардан ошди
Bitcoin криптовалютаси курси 2 сентябрга ўтар кечаси илк бор бир донаси учун 5000 долларлик кўрсаткичдан ўтди. Бу ҳақда Daryo хабар бермоқда.

Биткоиннинг турли биржалардаги қийматини кузатиб борувчи СоинДеск сайти маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан 7:25 атрофида криптовалюта курси 5000 долларлик кўрсаткичдан ўтган, бироқ орадан 10 дақиқа ўтиб, яна пастлай бошлаган.

Ушбу хабар тайёрланаётган вақтда биткоин қиймати 4 565 долларгача тушган эди.

СоинДескнинг қўшимча қилишича, бир биткоиннинг энг юқори курси Хитойнинг ОКСоин биржасида қайд этилган — у ерда криптовалюта қиймати 5 149 долларгача кўтарилган.

Биткоин 4000 долларлик довонни 13 августда, ундан бир ҳафта аввал эса 3000 долларлик кўрсаткични босиб ўтган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?