Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуров Америка махсус хизматлари уни қандай қилиб ҳамкорлик қилишга кўндиришга ҳаракат қилгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.
Уларнинг қизиқиши 2014 йилда Дуров «ВКонтакте»даги улушини сотиб, Россияни тарк этаётган вақтда бошланган. Чегарани кесиб ўтишда уни сўроқ қилишиб, махсус хизматларга фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни тақдим этишни сўрашган. Бошқа сафарлари чоғида ҳам бундай қизиқишлар давом этган. Агентлар унинг почта манзилини олиб, зарур бўлиб қолган вазиятда Telegram’га ёрдам бериш таклифларини юборган.
2016 йил майида Google I/О конференциясида қатнашиш учун Сан-Францискога келганида эса, ФҚБ агентлари Дуров Airbnb орқали ижарага олган хонадонга огоҳлантиришсиз келган. Улар суд қарорини кўратиб, «жамиятни терроризмдан ҳимоя қилиш учун» Telegram’да норасмий канал очиб беришни ва террорчилик хавфи юзага келган тақдирда, муайян фойдаланувчилар ҳақида ахборот алмашишни таклиф қилган. Дуров ўз қарорини юристлари суд қарорини ўрганиб чиққанидан кейин билдиришини айтган.
Шундан кейин агентлар Telegram’нинг яна бир ходимини ўн минг доллар пора билан ана шундай махфий канал очишга кўндирмоқчи бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас