11:12 / 18.03.2018
3 734

«Facebook»да «кўринмас»га айланишни истайсизми? Унда ушбу оддий усулни ўқинг

«Facebook»да «кўринмас»га айланишни истайсизми? Унда ушбу оддий усулни ўқинг
«Лайфхакер» «Facebook»да ўзидан бошқа ҳеч ким фаолиятини кузата олмаслигини, суратларини томоша қила олмаслигини истаган фойдаланувчилар учун фойдали маслаҳат берди, деб ёзади Хабар нашри.

1. Профилингизнинг юқори ўнг бурчагидаги қулф белгичасини босинг, сўнг «Бошқа созламаларни кўриш»ни танланг.

2. «Махфийлик созламалари ва асбоблар» бўлимига ўтдингиз. Энди «Сиз чоп қилган нарсаларни кимлар кўра олиши мумкин?» деган қисмга «Фақат мен» бандини танланг.

3. Сиз аввалги постларингизни ҳам кўринмайдиган қилиб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун «Олдинги постларни кўришни чеклаш»ни босиб, сўнг ҳаракатларингизни «Ушбу чекловларни олдинги постлар учун қўллаш» тугмасини босиб тасдиқланг. Энди сизнинг аввалги постларингизни фақат дўстларингиз кўра олади.

4. «Сизга кимлар дўстлар сафига қўшиш сўровини юбора олади?» бандида «Ҳамма»ни «Дўстларнинг дўстлари»га ўзгартиринг. Шу тариқа сизга доимий равишда келадиган дўстлик сўровлари анча камаяди.

5. «Кимларнинг постларини «Кирувчи хабарлар» папкасида ажратиб ташлашни истайман?» қисмида асосий фильтрни кучли фильтрга ўзгартиринг.

6. Агар барча фойдаланувчилар ҳам сизни электрон почта манзили орқали топишини истамасангиз, «Кимлар сизни ўзингиз кўрсатган электрон почта манзили орқали топиши мумкин» қисмида «Ҳамма»ни «Дўстлар»га алмаштиринг.

7. Худди шу тартиби «Сизни кимлар ўзингиз кўрсатган телефон рақами орқали топиши мумкин» қисми учун ҳам амал қилади.

8. Агар бошқа кишилар сизни қидирув тизимлари орқали топишини истамасангиз, «Қидирув тизимларига xроникангизга линк бериш учун рухсат бериш» қисми қаршисида «галочка» қўйилмаганига ишонч ҳосил қилинг.

9. Сўнг менюнинг «Хроника ва белгилар» бандига ўтинг ва барча қисмлар қаршисига «Фақат мен»ни белгилаб чиқинг. Сўнгги «Сизга ўхшайдиган одам тасвири бўлган суратлар юкланаётганида белги қўйиш тавсиясини кимлар кўради» бандида эса «Ҳеч ким»ни танланг.

10. Шунингдек, «Дўстларингиз сизни белгилаган суратлар сизнинг xроникангизда чиқишидан аввал кўриб чиқиш учун жўнатиш» ҳамда «Бошқа фойдаланувчилар сизни белгилаган суратлар «Facebook»да чиқишидан аввал кўриб чиқиш учун жўнатиш» каби параметрларни ҳам ёқиб қўйишни унутманг.

11. Агар постларингизни дўстларингиздан бошқа ҳеч ким кўра олмаслигини истасангиз, менюнинг «Обуначилар» бандига ўтинг ва «Менинг янгиланмаларимга кимлар обуна бўла олади» қисмида «Ҳамма»ни «Дўстлар»га ўзгартиринг.

12. Шундан сўнг менюнинг «Реклама» бандига ўтинг ва «Учинчи шахс сайтлари» қисми қаршисида «Таҳрирлаш» тугмасини босиб, «Ҳеч ким»ни танланг. Худди шу ҳаракатни пастроқдаги «Реклама ва дўстлар» қисмида ҳам бажаринг.

13. Ва ниҳоят, менюнинг «Дастурлар» бандига ўтиб, «Facebook»нинг мобил қурилмалар учун эски версиялари» → «Фақат мен» қисмини танланг. Шунда «Facebook»нинг эски мобиль дастурлари орқали ёзилган эски постларингиз бошқа фойдаланувчиларга кўринмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Facebook»да «кўринмас»га айланишни истайсизми? Унда ушбу оддий усулни ўқинг