
Beeline Club ўз ҳамкори Sensus ўқув маркази билан биргаликда Facebook ижтимоий тармоғидаги Beeline Club саҳифасида совринли танловни эълон қилди. Танлов ғолиблари ўқув маркази дастурида ўқитиладиган чет тиллардан бирини бепул ўрганиш учун сертификатларга эга бўладилар.
Сертификатлар қуйидагича тақсимланади:
I ўрин – 3 ой бепул таълим;
II ўрин – 2 ой бепул таълим;
III ўрин – 1 ой бепул таълим.
Танловда иштирок этиш учун Facebook‘даги Beeline Club ва Sensus саҳифаларига обуна бўлиш, танлов ҳақидаги янгиликга Like баҳосини қўйиш, танлов пости остида шарҳ тарзида ”Sensus ўқув марказида таълим олишни истайман!” деб ёзиш лозим. Танлов 15 декабр кунигача (шу кун ҳам киради) давом этади ва ғолиблар random.org оммабоп сайти орқали тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади.Танлов натижалари скриншот тарзида www.facebook.com/beelineclub саҳифасида эълон қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар