
Бу йил Nokia HMD Global раҳбарлиги остида смартфонларнинг Х-линейкасини қайта тиклашни режалаштирмоқда, ёки компания смартфон номи бўйича ғояни Apple’дан ўзлаштиришга қарор қилган кўринади, деб ёзади Daryo. Nokia Х тақдимоти аллақачон 16 майга режалаштириб қўйилди.
Nokia Х дизайни сир эмас — интернетда ишлайдиган нусха акс этган видео тарқалди. Смартфон шиша орқа панели ва металл ромли корпусга эга бўлади. Биринчи марта Nokia смартфонлари экранига iPhone X’дагидек «қош» туширилади.
Ҳозирча Nokia Х 5,8 дюймли Full HD экран, Helio P60 процессори, 4 Гб тезкор хотира, қўш камера билан жиҳозланиши маълум.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар