Пластик картадаги SMS-хабарнома хизмати қандай ўчирилади?

  • 29 май 2018, 12:55
  • 2 931
  • Технология
  • Пластик картадаги SMS-хабарнома хизмати қандай ўчирилади?
    Сўнгги пайтларда пластик карта эгалари ижтимоий тармоқлар орқали мобиль иловаларга уланган телефон рақамини қандай узиш мумкинлиги тўғрисида қизиқиб, қатор саволлар билан мурожаат қилишмоқда, — дейилади «Uzcard» хабарида.

    Ушбу мавзуни кенгроқ ёритиш мақсадида Ягона умумреспублика процессинг маркази ходимлари томонидан яратилган «SMS-хабарнома хизматини масофадан ўчириш — STOP1» хизматининг имкониятларига тўхталиб ўтди.

    Маълумки, агар бирон бир мобиль алоқа оператори мижози 3 ой давомида телефон рақамидан фойдаланмаса, у ҳолда компания автоматик равишда уни блоклаб, янги рақам эгаси ихтиёрига топшириши мумкин. Шу ўринда савол келиб чиқади: агар телефон рақамининг илк эгаси ўз пластик картасини унинг блокланишидан аввал мобиль телефон рақами орқали мобиль иловаларга улаган бўлса, у ҳолда телефон рақамининг янги эгаси ҳам мобиль иловалар орқали пластик картадан фойдалана олиши мумкинми?

    Марказ мутахассилари томонидан шу каби ҳолатларни бартараф қилиш учун «SMS-хабарнома хизматини масофадан ўчириш — STOP1» хизмати жорий қилинган. 3 ой давомида ишлатилмаган мобиль телефон рақами янгидан сотувга чиқишидан аввал, мобиль алоқа компанияси ЯУПМга мобиль рақам хақида маълумот юборади ва унга бириктирилган «UzCard» карталарининг SMS-хабарнома хизмати фаоллигини тўхтатади. Ўз навбатида, барча тўлов тизимларига (мобиль иловалар ва ҳоказо) фойдаланувчилар паролларини тўлиқ қайта тиклаш функциясидан фойдаланганида, кабинетга бириктирилган картага оид маълумотларни тозалаш ва тўлов тизимида хавфсиз фойдаланиш даражасини ошириш тавсия қилинган.

    Фото: «Uzcard»
    «SMS-хабарнома хизматини масофадан ўчириш — STOP1» хизматининг жорий қилиниши мобиль алоқа мижозларининг карта хавфсизлигини таъминлашда ҳамда рақам янги мижоз ихтиёрида эмаслилигига ишонч ҳосил қилишда ўз қулайлиги билан ажралиб туради, — қайд қилинган «Uzcard» маълумотида.

    » » Пластик картадаги SMS-хабарнома хизмати қандай ўчирилади?